Мазкур ўқув курсида автомобил транспортида ташиш
билан шуғулланувчи юридик шахсларнинг раҳбарлари ва масъул ходимларининг
малакаси оширилади. Автотранспорт соҳасида кадрлар малакасини оширишга
қўйиладиган давлат талабларига мувофиқ белгиланган устувор вазифалар
мазмунидан келиб чиққан ҳолда, Автомобил транспортида ташиш билан
шуғулланувчи юридик шахсларнинг раҳбарлари ва масъул ходимларига жами
106 соатлик ўқув юкламаси бўйича 30 кун давомида масофадан дарс
машғулотлари олиб борилади ва шундан:
назарий машғулотлар -50 соат;
амалий машғулотлар – 16 соат;
кўчма машғулот – 6 соат;
мустақил тайёргарлик – 34 соатни ташкил этади.
Ўқув курси
юкламалари Транспорт вазирлиги томонидан тасдиқланган таянч ўқув режа ва
дастурлар асосида ишлаб чиқилган бўлиб, умумий тайёргарлик, умумкасбий
тайёргарлик, мутахассислик бўйича тайёргарлик, танлов фанлари каби ўқув
блокларидан иборат. Ҳар ўқув бир блок ўқув модулларини ўз ичига олган.
Ўқув курс дастурига киритилган мавзулар бугунги кун талабларига биноан
автомобил транспорти тармоғида фаолият кўрсатаётган корхоналарда
ходимларни бошқариш стратегияси, тамойиллари, хусусиятлари, автомобил
транспорти соҳасида ахборот – коммуникация технологияларни,
автокорхоналарда юк ва йўловчи ташишни ташкил этиш асосий тамойиллари,
бошқарувнинг усуллари, автокорхоналарда ҳаракат хавфсизлигини таъминалаш
ва йўл – транспорт ходисаларининг олдини олиш бўйича бажариладиган
чора-тадбирлар тўғрисида, автомобил тузилиши, классификацияси,
турларини, автомобил конструкциясига қўйилган талаблар, автомобиллар
техник эксплуатацияси, уларнинг атроф муҳитга таъсирини камайтириш
муаммолари, корхоналарда ишлаб чиқариш техник базасини
такомиллаштиришнинг замонавий йўлларини ўргатишни чуқур билиш ва уларни
иш жараёнига қўллаш кўникмаларини шакллантиришга қаратилган.