Автомобиль транспорти кадрлари малакасини ошириш ва қайта тайёрлаш институтининг масофадан малака ошириш ўқув курслари учун
ОММАВИЙ ОФЕРТА
(шартнома)
Тошкент шаҳар
Ўзининг амалдаги Устави асосида иш юритувчи «Автомобиль транспорти кадрлари малакасини ошириш ва қайта тайёрлаш институти» давлат корхонаси бош директори в.в.б. Ш.Т. Эргашев (бундан буён «ИЖРОЧИ» деб аталувчи) бир томондан ва ушбу офертани шартсиз, истисно ва келишувларсиз қабул қилувчи юридик ва жисмоний шахс (бундан буён «БУЮРТМАЧИ» деб аталувчи) иккинчи томондан, ҳар бири амалдаги қонунчиликка ва таъсис ҳужжатларига асосан ушбу оммавий офертани тузишда барча ваколатларга эга эканлигини тасдиқлаб, Ўзбекистон Республикасининг 2003 йил 11 декабрдаги “Электрон рақамли имзо тўғрисида”ги 562-II-сонли, 2015 йил 22 майдаги “Электрон тижорат тўғрисида”ги ЎРҚ-385-сонли Қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 2 июндаги “Электрон тижоратда битимларни амалга ошириш тартибини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 185 – сонли Қарори ва алоқанинг телекоммуникация каналлари орқали хизмат кўрсатишга боғлиқ бўлган амалдаги бошқа қонун ҳужжатларига амал қилиб, ушбу оммавий офертани (шартнома) туздилар.
I. ШАРТНОМА ПРЕДМЕТИ
1.1. «БУЮРТМАЧИ» талабига асосан «ИЖРОЧИ» қуйида келтирилган масофадан малака ошириш ўқув курс йўналишларини ташкил қилади:
II. МАСОФАВИЙ МАЛАКА ОШИРИШ ЎҚУВ КУРСИНИ ТАШКИЛ ҚИЛИШ ШАРТЛАРИ
2.1. Масофавий малака ошириш ўқув курслари Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги билан келишилган ва Транспорт вазирлиги томонидан тасдиқланган намунавий ўқув режа ва дастур асосида ташкил этилади.
2.2. «БУЮРТМАЧИ» мазкур оммавий оферта шартлари билан танишади.
2.3. Масофадан малака оширишга ахборот-коммуникация технологияларини зарур даражада ўзлаштирган, қўллаш маҳоратига эга бўлган талабгор қабул қилинади. Талабгорнинг ўқув курсларига масофадан қатнашишига, амалиёт дарсларига, йўриқнома машғулотларига, якуний имтиҳонларига қатнашиш учун юборилишига «БУЮРТМАЧИ» (ёки талабгорнинг ўзи) масъул ҳисобланади.
2.4. «БУЮРТМАЧИ» масофадан малака ошириш ўқув курсларида қатнашиш учун www.avto-ilm.uz манзили орқали онлайн қабул дастуридан 5.1.1 бандида келтирилган шартлар бўйича рўйхатдан ўтади.
2.5. Онлайн қабул дастурига жойлаштирилган «БУЮРТМАЧИ» (талабгор) ҳақидаги барча маълумотлар (ҳужжатлар) «ИЖРОЧИ» томонидан ўрганиб чиқилади.
2.6. Талабгорлар томонидан электрон шаклда тақдим қилинган барча маълумотлари (ҳужжатлари) белгиланган талабга жавоб берганда ва ўқув йўналиши бўйича бир гуруҳда
25 нафардан кам (кўпи билан 30 нафар бўлганда) бўлмаган талабгорлар шаклланганидан сўнг, институт раҳбарининг буйруғи билан масофадан малака ошириш ўқув курсларига қабул қилинади.
2.7. «БУЮРТМАЧИ» ҳақидаги маълумотлар «ИЖРОЧИ» томонидан ўқув порталига жойлаштирилади ва уларга масофадан малака ошириш махсус дастуридан фойдаланиш учун логин ва парол тақдим этилади.
2.8. Тармоқ орқали жорий назорат синовларининг тест саволлари 15 тадан, оралиқ назорат синовларининг тест саволлари 25 тадан иборат бўлади ва уларни баҳолаш «ИЖРОЧИ» томонидан амалга оширилади.
2.9. «БУЮРТМАЧИ» жорий ва оралиқ назорат топшириқларини муваффақиятли бажарганидан сўнг тармоқдаги фаолияти ҳамда курс элементларини ўзлаштирганлиги бўйича тьютор (ўқитувчи-консультант) томонидан очиқ синов ўтказилади. Очиқ синов хулосасига асосан тингловчи якуний имтиҳонга қўйилади.
2.10. Жорий ва оралиқ назоратларда етарли балл тўплай олмаган тингловчиларга қайта топширишга бир маротаба имконият берилади. Мазкур имкониятдан фойдалана олмаган тингловчи институт раҳбарининг буйруғи билан тингловчилар сафидан четлаштирилади.
2.11. Йўриқнома машғулотлари (амалий машғулот ва консультация) тегишли ўқув модули бўйича тайинланган тьютор (ўқитувчи-консультант) томонидан амалга оширилади.
2.12. Масофадан малака ошириш ўқув курси йўриқнома машғулотлари тьютор (ўқитувчи-консультант) билан бевосита юзма-юз машғулот орқали ўқув режада қайд этилган шакл бўйича амалга оширилади.
2.13. Масофадан малака ошириш дастурини ўзлаштирган ва якуний имтиҳонлардан муваффақиятли ўтган тингловчига ўрнатилган тартибда, давлат намунасидаги ҳужжат (малака оширганлик тўғрисидаги сертификат) берилади.
2.14. Якуний имтиҳон натижасида ўқув дастурини ўзлаштириш юзасидан қониқарсиз баҳо олган тингловчига ўқув курсини тамомлаганлик тўғрисидаги маълумотнома берилади.
2.15. Малака ошириш ўқув курси давлат тилида, шунингдек, бошқа тилларда (рус) ҳам олиб борилиши мумкин. Малака ошириш ўқув курслари бошқа тилларда фақатгина гуруҳдаги тингловчилар сони камида 25 нафар бўлганда ташкил қилиниши мумкин.
2.16. Тингловчи сабабсиз 6 соат онлайн дарс жараёнларига қатнашмаганда ва институт ички тартиб қоидаларини бузганда, малака ошириш курсидан институт раҳбарининг буйруғига асосан четлаштирилади.
III. ҲИСОБ-КИТОБ ТАРТИБИ
3.1. «БУЮРТМАЧИ» тўловни амалга оширишдан олдин оммавий оферта шартлари билан танишиб чиқади ва тасдиқлаганидан кейин, ўзининг банк ҳисобрақамидан (ёки унда ҳисобрақам мавжуд бўлмаса, банк транзит ҳисобрақамларига нақд пул топшириш ёки пластик карточка орқали тўлов мазмунига «БУЮРТМАЧИ»нинг СТИР рақами ва номи кўрсатилган ҳолда) тўловни амалга оширади
3.2. Мазкур шартноманинг 1.1 бандида келтирилган масофадан малака ошириш ўқув курси нархи бир нафар талабгор (тингловчи) учун 1 545 000 (бир миллион беш юз қирқ беш минг) сўмни ташкил қилади.
3.3. «БУЮРТМАЧИ» томонидан оммавий оферта шартларини қабул қилган (тасдиқлаган) кундан бошлаб 5 (беш) банк иш куни давомида шартноманинг 3.2-бандида келтирилган умумий сумманинг олдиндан 100% тўлови амалга оширилгандан кейин «ИЖРОЧИ» томонидан 2.7-бандига асосан масофавий таълим порталидаги шахсий ўқув кабинетига кириш учун логин ва парол тақдим қилинади.
3.3. Мазкур шартноманинг 2.10, 5.1.3 ва 5.1.4-бандларига асосан малака ошириш курсларидан тингловчи четлатилганда, малака ошириш учун “БУЮРТМАЧИ” томонидан «ИЖРОЧИ»нинг ҳисобига ўтказилган пул маблағи «БУЮРТМАЧИ»га қайтарилмайди.
3.4. «БУЮРТМАЧИ», мазкур шартноманинг 2.10, 5.1.3 ва 5.1.4 бандлари асосида малака ошириш курсларидан четлатилган тингловчининг кейинчалик малака ошириш учун навбатдаги масофавий малака ошириш даврини танлайди ва шу орқали курсларга қатнашади.
3.4. Масофадан ўқув курсларини ташкил қилиш билан боғлиқ ҳаражатлар ошиши муносабати билан ўқув курсларининг нархи оширилганда, «БУЮРТМАЧИ» томонидан ошган фарқ суммани мазкур шартноманинг 3.5-бандидаги мустасно ҳолларда 100 фоиз
3.1-бандида назарда тутилган тўлов шакли бўйича «ИЖРОЧИ» нинг банк ҳисоб рақамига 5 (беш) кун муддат ичида тўлаб бериш шарт.
3.5. Масофадан ўқув курсларини ташкил қилиш билан боғлиқ ҳаражатлар ошиши муносабати билан малака ошириш курсининг нархи ошган ҳолларда «БУЮРТМАЧИ» томонидан масофадан малака ошириш ўқув курси нархи ошмасдан олдин тўловни амалга оширган бўлса тўлов амалга оширилган санадан бошлаб 3 ой давомида ўзгаришсиз қолади.
IV. ИЖРОЧИНИНГ МАЖБУРИЯТИ ВА ҲУҚУҚЛАРИ
4.1. «ИЖРОЧИ»нинг мажбуриятлари:
4.1.1 Масофавий ўқув курси сифатига ва ташкил қилинишига масъул ҳисобланади;
4.1.2 Тингловчиларни электрон ўқув материаллари (электрон маъруза матнлари) билан таъминлайди.
4.1.3 Тингловчи масофавий малака ошириш курсини якунлагач ва якуний тест синовларидан муваффақиятли ўтганда ўрнатилган тартибда мазкур оммавий оффертанинг 2.13. бандига асосан сертификат беради.
4.2. «ИЖРОЧИ»нинг ҳуқуқлари:
4.2.1 «БУЮРТМАЧИ» мазкур шартноманинг 2.10, 5.1.3 ва 5.1.4-бандларига риоя қилмаганда, тингловчиларни масофавий малака ошириш курсидан четлаштириш;
4.2.2 Шартноманинг 2.10, 5.1.3 ва 5.1.4-бандларига риоя қилмаганда, «БУЮРТМАЧИ» томонидан унинг талаби билан ўтказилган пул маблағини қайтармаслик;
4.2.3 Малака ошириш курсини бошқа тилларда амалга ошириш учун, мазкур шартноманинг 2.15 - бандида келтириб ўтилган, яъни белгиланган тил бўйича тингловчиларнинг сони 25 кишидан кам бўлмаганда, малака ошириш курсини ташкил қилиш ҳуқуқларига эга.
4.2.4 «БУЮРТМАЧИ» томонидан таълим хизмати учун тўловни амалга оширишда мазкур шартноманинг 3.1 бандида кўрсатилган шартларга тўлиқ риоя қилинмаганда пул маблағини банк хизматлари ундирилган ҳолда қайтариш ҳуқуқига эга.
4.2.5 «БУЮРТМАЧИ» томонидан мазкур шартноманинг бандларига риоя (амал) қилмаганда сертификат бермаслигига ҳақли.
V. БУЮРТМАЧИНИНГ МАЖБУРИЯТИ ВА ҲУҚУҚЛАРИ
5.1. «БУЮРТМАЧИ»нинг мажбуриятлари:
5.1.1. Оммавий оферта шартларини қабул қилишдан олдин, масофадан малака ошириш ўқув курсига қатнашадиган талабгорниниг паспорт нусхаси, диплом нусхаси, 3х4 расми, лавозимга тайинланганлиги тўғрисида буйруқ нусхаси ва электрон анкета тўлдириб жойлаштириш;
5.1.2. «БУЮРТМАЧИ» (талабгор) тингловчига ўз вақтида масофадан малака оширишда зарур бўлган шароитларни яратиш;
5.1.3. Тингловчи масофавий дарс жараёнларига белгиланган муддатда қатнашишини ва «ИЖРОЧИ»нинг ички тартиб қоидаларига тўлиқ амал қилишини таъминлаш;
5.1.4. Тингловчи масофадан ўқув курсини охирги босчқичи бўйича йўриқнома машғулотларига қатнашиш;
5.1.5. Тингловчи 5.1.4 бандида келтирилган машғулотларга сабабсиз иштирок эта олмаганда, сабабли ёки сабабсиз бўлишидан қатъий назар қолдирилган дарсларни
ўз вақтида (кейинги даврларда) қайта ўзлаштириши ва топшириши лозим.
5.2. «БУЮРТМАЧИ»нинг ҳуқуқлари:
5.2.1. Электрон қабул дастурида мурожаатлар орқали малака ошириш курси қабули учун рўйхатдан ўтиш;
5.2.2. Имкониятларидан келиб чиқиб, ўзларига қулай бўлган ўқиш даврига ёзилиши ва ўқиш жараёнлари бошланиш даврини ва навбатини белгилаши;
5.2.3. Ўқиш даврида «ИЖРОЧИ»нинг мавжуд электрон базасидан фойдаланиш.
VI. ТОМОНЛАР ЖАВОБГАРЛИГИ
6.1. «БУЮРТМАЧИ» ва «ИЖРОЧИ» ушбу Шартнома шартларини тўлиқ бажармаганда, амалдаги қонунчиликка мувофиқ жавобгар ҳисобланадилар.
6.2. Ушбу шартнома бўйича томонлар ўртасида келиб чиқадиган келишмовчиликлар қонунда белгиланган тартибда ҳал этилади.
VII. ШАРТНОМАГА ҚЎШИМЧА ВА ЎЗГАРТИРИШЛАР КИРИТИШ ТАРТИБИ
7.1. Ушбу шартномага киритилган ҳар қандай қўшимча ва ўзгартиришлар ёзма равишда ёки электрон шаклда расмийлаштирилиб, ҳар икки томон электрон шаклда тасдиқланганда (имзолаган) ҳақиқий кучга эга бўлади.
7.2. Шартномани муддатидан олдин бекор қилиш томонларнинг келишуви бўйича ёки Ўзбекистон Республикасининг амалдаги Фуқаролик кодекси ва қонун хужжатларида назарда тутилган бошқа асослар бўйича амалга оширилади.
7.3. Шартномани бекор қилишга қарор қилган тараф бошқа тарафга бу ҳақда камида ўн кун олдин ёзма ёки электрон шаклда хабарнома юбориши шарт.
7.4. «ИЖРОЧИ» томонидан масофавий малака ошириш курслари ташкил этилгунга қадар “БУЮРТМАЧИ” малака ошириш курсларига қатнашиш истагини рад этса, «ИЖРОЧИ»нинг ҳисоб рақамига ўтказган пул маблағини қайтариб олиш учун ёзма ёки электрон шаклда мурожаат қилади, бунда «ИЖРОЧИ» томонидан қайтариладиган пул маблағидан банк хизмат хақи ушлаб қолинади.
VIII. НИЗОЛАРНИ ҲАЛ ҚИЛИШ ТАРТИБИ
8.1. Тарафлар ўртасида ушбу шартнома бўйича пайдо бўладиган барча низолар ёки келишмовчиликлар томонлар ўртасида музокара йўли билан ҳал қилинади.
8.2. Агар келишмовчиликларни музокара йўли билан ҳал қилиб бўлмаса, улар Қонунда белгиланган тартибда Тошкент туманлараро иқтисодий суди (юридик шахслар учун) ёки Фуқаролик ишлари бўйича Яккасарой туманлараро суди (жисмоний шахслар учун) орқали ҳал қилинади.
IX. ФОРС МАЖОР ҲОЛАТЛАР
9.1. Томонларга боғлиқ бўлмаган ҳолатлар (ёнғин, сув тошқини, зилзила ва бошқа
шу каби ҳолатларда) ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармонлари
ва Вазирлар Маҳкамасининг Қарорларида, агар тегишли ҳужжатлар билан тасдиқланганда, мажбурият бажарилмаганлиги учун томонлар жавобгарликдан озод этилади. Бунда енгиб бўлмайдиган куч таъсирида шартнома мажбуриятларини бажариш имконияти йўқлиги ҳақида ваколатли органнинг ҳужжати тақдим этилиши лозим.
9.2. Юқоридаги ҳолатлар юзасидан «БУЮРТМАЧИ» ва «ИЖРОЧИ» бир-бирига дарҳол хабарнома юборишга мажбур.
X. БОШҚА ШАРТЛАР
10.1. Автомобиль транспорти кадрлари малакасини ошириш ва қайта тайёрлаш Институти 2020 йил 20 апрелдан мазкур электрон шартномани амалга жорий қилди ва «БУЮРТМАЧИ» (талабгори) томонидан электрон шаклда тасдиқлаган санадан кучга киради ҳамда тарафлар томонидан мажбуриятларнинг тўлиқ бажарилгунига қадар амал қилади.
10.3. Электрон тасдиқланган мазкур шартнома бир хил юридик кучга эга.
XI. ИЖРОЧИНИНГ РЕКВИЗИТЛАРИ ВА МАНЗИЛИ
«АВТОМОБИЛЬ ТРАНСПОРТИ КАДРЛАРИ МАЛАКАСИНИ ОШИРИШ ВА ҚАЙТА ТАЙЁРЛАШ ИНСТИТУТИ» ДАВЛАТ КОРХОНАСИ
Манзил: инд: 100147; Тошкент шаҳри, Яшнобод тумани Мумтоз кўчаси, 5А-уй.
Телефон: (71) 231-12-67 +998 95-169 44 43, (95) 196-44-43, Факс/тел: (71) 231-12-68
Банк: ХАТБ «Туркистонбанк» Юнусобод туман филиали
Ҳисоб рақами: 2021 0000 0041 5939 7001. МФО:00898. СТИР: 203 783 260. ОКЭД:85590.
Электрон почта: info@avtoilm.uz Cайт: www.avtoilm.uz
Бош директор в.в.б. _______________ Ш.Т. Эргашев
М.Ў.
ҲУҚУҚИЙ ХУЛОСА
Мазкур шартнома “Хўжалик юрирувчи субъектлариниг шартномавий ҳуқуқий базаси тўғрисида”ги қонун талабларига ва Ўзбекистон Республикаси ФК, амалдаги қонунчилик талабларига мос келади. Шартномани икки томонлама электрон тасдиқлаш ҳуқуқига эга.
Юрисконсульт _______________ А. Аслонов