Мазкур ўқув курсида автомобил транспортида халқаро юк ташиш билан шуғулланувчи ҳайдовчиларнинг малакаси оширилади. Автотранспорт соҳасида кадрлар малакасини оширишга қўйиладиган давлат талабларига мувофиқ белгиланган устувор вазифалар мазмунидан келиб чиққан ҳолда, халқаро юк ташувчи ҳайдовчиларга жами 38 соатлик ўқув юкламаси бўйича 12 кун давомида масофадан дарс машғулотлари олиб борилади ва шундан:
Назарий машғулотлар -29 соат;
Амалий машғулотлар – 7 соат;
Мустақил тайёргарлик - 2 соатни ташкил этади.
Ўқув курси юкламалари Транспорт вазирлиги томонидан тасдиқланган таянч ўқув режа ва дастурлар асосида ишлаб чиқилган бўлиб, ҳуқуқий нормалар асослари, транспорт воситаларига техник талаблар, йўл ҳаракати хавфсизлиги, халқаро ташишни ташкил этиш хусусиятлари каби ўқув блокларидан иборат. Ҳар бир ўқув блок ўқув модулларини ўз ичига олган. Ўқув курс дастурига киритилган мавзулар бугунги кун талабларига биноан халқаро автомобил транспортда юк ташишга оид бўлган тартибга солувчи (регламентлар, конвенция шартлари) ҳуқуқий нормаларни, паспорт ва визани, халқаро юк ташувларни амалга оширишда зарурий ҳужжатларни расмийлаштириш тартибини ва уларни иш жараёнига қўллаш кўникмаларини шакллантиришга қаратилган.
Малака ошириш курси дастурининг мақсади : автомобил транспорти соҳасида транспорт хавфсизлигини таъминлаш учун масъул шахс сифатида тайинланадиган ходимларнинг малакасини оширишдир. Шунингдек, касбий фаолият учун зарур бўлган янги билимлар олиш ва такомиллаштиришдир. Мазкур малака ошириш курси автомобил транспортининг транспорт инфратузилмаси соҳасида транспорт хавфсизлигини таъминлаш учун жавобгар шахслар этиб тайинланган раҳбар ва мутахассислар учун мўлжалланган. Автотранспорт соҳасида кадрлар малакасини оширишга қўйиладиган давлат талабларига мувофиқ белгиланган устувор вазифалар мазмунидан келиб чиққан ҳолда, автомобил транспорти соҳасида транспорт хавфсизлигини таъминлаш учун масъул ходимларга жами 106 соатлик ўқув юкламаси бўйича 30 кун давомида масофадан дарс машғулотлари олиб борилади ва шундан:
назарий машғулотлар -50 соат;
амалий машғулотлар – 16 соат;
кўчма машғулот – 6 соат;
мустақил тайёргарлик – 34 соатни ташкил этади.
Ўқув курси юкламалари Транспорт вазирлиги томонидан тасдиқланган таянч ўқув режа ва дастурлар асосида ишлаб чиқилган бўлиб, умумий тайёргарлик, умумкасбий тайёргарлик, мутахассислик бўйича тайёргарлик, танлов фанлари каби ўқув блоклардан иборат. Ҳар ўқув бир блок ўқув модулларини ўз ичига олган. Ўқув курс дастурга киритилган мавзулар бугунги кун талабларига биноан транспорт хавфсизлигини таъминлаш соҳасидаги қонунчилик ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар, транспорт хавфсизлигини ахборот, моддий-техник ва илмий-техник таъминлаш асосларини, транспорт хавфсизлиги режасини ишлаб чиқиш ва мазмунини шакллантириш, транспорт хавфсизлиги кучларини сертификатлашга тайёргарлик кўникмалари, транспорт хавфсизлиги бўлимини аккредитация қилиш тартибини, уларга қўйиладиган талабларни, ваколат ва жавобгарликни билиш, транспорт хавфсизлигини таъминлаш соҳасида ички ташкилий ва маъмурий ҳужжатларни ишлаб чиқиш қобилияти, йўл-транспорт ҳодисалари хавфсизлигини таъминлаш бўйича транспорт режасини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш учун тақдим этиш, шунингдек режанинг бажарилишини назорат қилиш қобилияти бўйича чора-тадбирларни ишлаб чиқиш ва уларни иш жараёнига қўллаш кўникмаларини шакллантиришга қаратилган.
Мазкур ўқув курсида автомобил транспортида ташиш билан шуғулланувчи юридик шахсларнинг раҳбарлари ва масъул ходимларининг малакаси оширилади. Автотранспорт соҳасида кадрлар малакасини оширишга қўйиладиган давлат талабларига мувофиқ белгиланган устувор вазифалар мазмунидан келиб чиққан ҳолда, Автомобил транспортида ташиш билан шуғулланувчи юридик шахсларнинг раҳбарлари ва масъул ходимларига жами 106 соатлик ўқув юкламаси бўйича 30 кун давомида масофадан дарс машғулотлари олиб борилади ва шундан:
назарий машғулотлар -50 соат;
амалий машғулотлар – 16 соат;
кўчма машғулот – 6 соат;
мустақил тайёргарлик – 34 соатни ташкил этади.
Ўқув курси юкламалари Транспорт вазирлиги томонидан тасдиқланган таянч ўқув режа ва дастурлар асосида ишлаб чиқилган бўлиб, умумий тайёргарлик, умумкасбий тайёргарлик, мутахассислик бўйича тайёргарлик, танлов фанлари каби ўқув блокларидан иборат. Ҳар ўқув бир блок ўқув модулларини ўз ичига олган. Ўқув курс дастурига киритилган мавзулар бугунги кун талабларига биноан автомобил транспорти тармоғида фаолият кўрсатаётган корхоналарда ходимларни бошқариш стратегияси, тамойиллари, хусусиятлари, автомобил транспорти соҳасида ахборот – коммуникация технологияларни, автокорхоналарда юк ва йўловчи ташишни ташкил этиш асосий тамойиллари, бошқарувнинг усуллари, автокорхоналарда ҳаракат хавфсизлигини таъминалаш ва йўл – транспорт ходисаларининг олдини олиш бўйича бажариладиган чора-тадбирлар тўғрисида, автомобил тузилиши, классификацияси, турларини, автомобил конструкциясига қўйилган талаблар, автомобиллар техник эксплуатацияси, уларнинг атроф муҳитга таъсирини камайтириш муаммолари, корхоналарда ишлаб чиқариш техник базасини такомиллаштиришнинг замонавий йўлларини ўргатишни чуқур билиш ва уларни иш жараёнига қўллаш кўникмаларини шакллантиришга қаратилган.